ҲАЛОЛ ИНСОНМИСИЗ? ЁКИ... Келинг, синаб кўрамиз. Қуйидаги жавоблар ичидан ўз феъл-атворингизга мос келадиганларини танланг!
1. Дейлик, сиздан қандайдир ишни бажариб беришни илтимос қилишди. Ўша ишни кўнгилдагидек қилиб бажармадингиз, буни ўзингиз яққол ҳис этиб турибсиз. Шу пайт кимдир сизни очиқ-ойдин мақташни бошлайди, сиз эса:
а) Бу мақтовни қабул қиламан — 0;
б) Бу ишни янада яхшироқ бажармоқчи эдим, дейман — 3;
в) Ишни виждонан бажармаганим ҳақида мени шу ишга ёллаган кишига кейинроқ айтаман — 1.
2. Дўстингиз ёки дугонангизникида меҳмон бўлиб турган пайтингиз, тасодифан уларнинг битта чинни идишини синдириб қўйдингиз, аммо буни мутлақо сезишмади, шунда сиз:
а) Кейинроқ, бошқа шунга ўхшаш идиш юбориб, хат орқали кечирим сўрайман — 1;
б) Юз берган воқеа ҳақида уй бекасига айтиб, янги идиш олиб бераман — 3;
в) Идиш синиқларини яшириб, буни ҳеч кимга билдирмайман — 0.
3. Кўчадан ҳамён топиб олдингиз, унинг ичида беш минг сўм пул бор экан:
а) Уни дарҳол милицияга топшираман — 3;
б) Ўзимга оламан — 0;
в) Пулни хайрия йўлида сарфлайман — 1.
4. Еган таомингиз учун ошхонада тўланиши керак бўлганидан кўра, икки юз сўм камроқ пул олишса, сиз:
а) Ҳисоб-китоб варақасида кўрсатилган пулни тўлиқ тўлайман — 0;
б) Официантга чой-чақа қолдираман — 1;
в) Официантдан ҳисобимни қайтадан текшириб кўришини сўрайман — 3.
5. Машина бошқариб кетаётган пайтингизда хаёл билан светофорнинг қизил чироғи ёниб турганда ўтиб кетдингиз. ДАН ходими сизни тўхтатди. Сиз:
а) Унга кўриш қобилиятим сустлигини айтаман — 0;
б) Йўл қўйган хатоимни очиқ-ойдин тан оламан — 3;
в) Чорраҳани кесиб ўтаётганимда яшил чироқ ёниб турганлигини айтаман — 1.