Шахрисабз форум Модераторларининг хукук ва мажбуриятлари - Forum
Регистрация | Вход
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Модератор форума: Admin 
Forum » Portal va Forum hayoti / Жизнь Портала и Форума » Forum va portal faoliyati haqida / О Портале и его деятельности » Шахрисабз форум Модераторларининг хукук ва мажбуриятлари
Шахрисабз форум Модераторларининг хукук ва мажбуриятлари
АнгелочкаДата: Shanba, 2009-04-11, 13:51:10 | Сообщение # 1
Admin Yordamchisi (AY)
Группа: Портал Патрул Модератори (ППМ)
Сообщений: 583
Награды: 11
Репутация: 11
Статус: Ketgan
Шахрисабз форум Модераторларининг хукук ва мажбуриятлари

1. Кириш

ФМ га оддий фойдаланувчи каби барча коидалар унга хам таълуклидир. ФМ - бу статус, лекин бу билан у илгаридака фойдаланувчи булишдан махрум этилмайди. Мавзу мохокамасида, ФМ хеч кандай имтиёзга эга эмас ва у узининг шахсий фикрини билдириши мумкин. Шу билан бирга бу шахс, форумда марокли сухбат куриш учун шароит яратиб бериши ва шу билан бирга тартиб-интизомга жавобгар шахсдир. ФМ нинг энг мухим мажбурияти бу - узига тегишли форумни фаоллигини таъминлаш хамда янгидан янги форум иштирокчиларини сухбатга жамлашдан иборат. ФМ булишингиз билан сиз уз форумингиздаги хабарларга узгартириш киритиш, жойдан-жойга кучириш ва учириш имконига эга буласиз. Бу касбни кабул килишингиз билан, бошка форум катнашчилари сиздан окилоналик хамда масъулият билан ишга ёндашишингизни кутиб колишади. ФМ иштирокчилар уртасида зиддиятли вазиятлар булмаслигини, сухбатни одоб нормаларидан ташкарига чикмаган холда олиб боришларини хамда Форум тартиб колидаларига зид келадиган спам, кросс-постинг ва шунга ухшаш коидабузарликларни олдини олиб туришлари даркор.


2. ФМ нинг хукук ва мажбуриятлари.

2.1 ФМ оддий форум иштирокчисида булган барча мажбуриятларга эга.
2.2 ФМ умумий тартиб коидаларни бузмаган холда модераторлик килаётган форумдаги мунозараларда иштирок этади.
2.3 ФМ уз вактида Фойдаланувчилардан «ЛС» Шахсий хабар (Личное сообщение) оркали келган хатларга жавоб бериши керак. ФМ вакти-вакти билан узига тегишли булимдаги мухитдан хабардор булиб туриши лозим.
2.4. ФМ фойдаланувчилар томонидан тартиб коидаларга риоя этишларини назорат этади.
2.5. ФМ Фойдаланувчиларнинг хабарларига ва мавзу номига узгартириш киритиш хукукига эга. Агарда ушбу мавзу коидарда келтирилган тартибни бузса, ФМ унга узгартириш киритиши ёки учириб ташлаш хукукига эга.
2.6. ФМ кизикарли ва аммабоп булган мавзуни алохида танлаш хукукукига эга.
2.7. ФМ суровларни очиши, унга узгартириш киритиши ва ёпиб куйиши мумкин.
2.8. Хабарлар муаллиф мавзусидан ташкари масалада мухокама этилаётган булса ФМ бу мавзуни кушиб юбориши хамда ажратиб ташлаш хукукига эга.
2.9. ФМ Фойдаланувчига Шахсий хабар «ЛС» оркали ёки e-mail манзили оркали огохлантириш мактубини йуллаши мумкин.
2.10 Коидабузарлик аникланган холатда ФМ:
- фикр билдириши,
- илтимоснома йуллаши,
- огохлантириши,
- Портал Патрул хизматларига коидабузарликнинг тулик мазмуни билан ВСуд очилишини сураб мурожаат этиши керак.
2.11 Беш ва ундан ортик огохлантиришдан сунг ФМ ушбу фойдаланувчи хакида администраторга хабар бериши шарт (Шахсий хабар ёки e-mail манзили оркали).
2.12. Айрим холларда огохлантириш форумнинг узида, кизир (red) рангдаги хабар билан берилади. Бу турдаги кизил хабар мухокама килинмайди.
2.13. ФМ Портал Оксокол Модератори (ПОМ) рухсатисиз мавзуларни учириб ташлаш мумкин эмас. Агарда Ушбу мавзу Форум коидаларга зид келса уни мухокама учун ёпиб куйилиб, ПОМ га хабар берилади. Бунда ФМ мавзунинг ёпилиши хакидаги сабабни кизил хабар билан ёзиб колдиради.
2.14. Форум коидаларида ёзилмаган вазиятлар булиб колса, ФМ узи шахсий тажрибасидан келиб чиккан холда ёки ПОМ нинг фикрларига таянган холда иш куради.
2.15. Форумдаги мавзу мазмуни буйича сарлавхага тугри келмаса, ФМ уни кучириб бошка жойга утказиши мумкин. Агар мавзудаги хабарлар умумий тартиб коидаларга тугри келмаса ёки мавзу зерикарли тус олса ФМ уни ёпиши хамда ёпик мавзуларни очиши мумкин.
2.16. Форумдаги ФМ билан келишмовчиликлар ва шахсий мавзудаги хабарлар (масалан, техник) тугрисида ёзишиш такикланади. Керак булган такдирда ФМ нинг шахсий e-mail манзили оркали ёки портал томонидан берилган хизмат манзили оркали мурожаат этиши мумкин. (мисол учун moderator1@forum.sb.uz)
2.17. ФМ нинг хатти харакатларида камчиликлар тугрисида киска мазмундаги хабар билан огох этилади ва бу хакда Форум катнашчилари билан мухокама килинмайди.
2.18. ФМ бошка бир сайтда бир вактнинг узида Модератор булиши мумкин эмас. Агар Сизни шахсий сайтингиз булса ёки Сиз бошка бир сайт билан (мазмун жихатидан тугри келмайдиган) хамкорлик килаётган булсангиз хам рухсат этилмайди.
2.19. Фойдаланувчининг шахсий куриш учун ёпиб куйган маълумотларини кузатиш. Буларга: WEB-сахифа, e-mail, ICQ, YIM, AIM, MSN киради.

3. ФМ га такикланади:

3.0. Бир кун ичида очилган мавзуларининг сони 3 тадан ошмаслиги ва бир ой ичидаги умумий очган мавзулар сони Форумдаги барча мавзуларнинг 10% дан ошмаслиги керак.
3.1. Модератор лавозимини суистеъмол килиб, фойдаланувчилар учун такикланган лекин ФМ учун рухсат берилган маълумотларни форум доирасида ёки ундан ташкарига олиб чикиш.
3.2. Узига берилган лавозимдан кингир ва шахсий манфаатлари йулида фойдаланиш.
3.3. Фойдаланувчиларнинг шахсий анкетасига узгартириш киритиш.
3.4. ПОМ нинг рухсатисиз мавзуларни учириш.
3.5. «ВБанк курсатмаси» да белгилаб куйилган ва ФМ нинг ВБанк хисоб ракамига ойлик маош сифатида ВПулларни бошкариш.


Сообщение отредактировал Angel_girl - Shanba, 2009-04-11, 13:51:40
 
Forum » Portal va Forum hayoti / Жизнь Портала и Форума » Forum va portal faoliyati haqida / О Портале и его деятельности » Шахрисабз форум Модераторларининг хукук ва мажбуриятлари
Страница 1 из 11
Поиск: